ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеомаркази Республиканинг барча вилоятида ҳаво ҳарорати кескин совишини ва 17-18 октябр кунлари айрим вилоятларда қор ёғиши мумкинлигини хабар қилди.
Вазирлик хабарига кўра, янги ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари Республиканинг барча вилоятларида ҳаво совиши, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
18 Октябр куни Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё, Тошкент влоятлари ва Фарғона водийсининг айрим туманларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзгидрометеомарказ хабарига кўра, 17-18 октябр кунлари Республикада ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 градусга, тунда эса 5 —10 градусгача пасайиши мумкин.
19-20 октябр кунлар эса, кундузи 7-12 градус, тунда эса ҳаво ҳарорати 0 градусгача тушиши мумкин.