АҚШ ҳарбий кемаси Яман қирғоғи яқинида учинчи бор ўққа тутилди

© REUTERS / Karl Ronstrom/File photoUSS Mason - АҚШ ҳарбий кемаси
USS Mason - АҚШ ҳарбий кемаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яман мухолифати – хусийлар ушбу воқеага уларнинг алоқаси йўқлигини таъкидлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. АҚШ ҳарбий денгиз флотига қарашли USS Mason ВМС номли ҳарбий кема, Яман яқинида нейтрал ҳудудда ҳафта давомида учинчи бор ўққа тутилди, деб хабар қилмоқда NBC телеканали АҚШ ҳарбийлари хабарига асосан.  

Хабарга кўра, воқеа якшанба куни эрта тонгда юз берган. АҚШ ҳарбий кемасига тмонига камида битта ракета отилган. Ҳарбий кема томонидан тезкор қарши чоралар кўрилиши муносабати билан, кемага зарар етмаган. Ракета қайси ҳудуддан учирилгани хабарда аниқ айтилмаган.

Яман мухолифати – хусийлар ушбу воқеага уларнинг алоқаси йўқлигини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафта бошида, АҚШ ҳарбий кемаси Яман мухолифати қўл остида бўлган ҳудуддан ўққа тутилган эди. Хусийлар бунга уларнинг алоқаси йўқлигини айтишига қарамасдан, АҚШ чоршанба куни, Яман қирғоғида жойлашган уч радиолокация станцияларига зарба берган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0