ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Украина иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа учун қанчалик оғир бўлмасин, ЯИМнинг камида 5%ини мудофаага сарфлаши шарт, деди мамлакат президенти Петр Порошенко Богун номидаги ҳарбий лицейдаги ўқувчиларнинг қасамёд қилиш маросимида. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
"Агар биз халқ, миллат, давлат сифатида яшаб қолишни истасак, Украина иқтисодиёти, бюджети ва ижтимоий соҳаси учун қанчалик оғир бўлмасин, ЯИМнинг камида 5%ини мудофаага сарфлашимиз шарт", — деди Порошенко.
Украина раҳбарининг айтишича, мамлакат ҳукумати келаси йили қурол сотиб олиш ва таъмирлаш учун 426,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади. Порошенко украиналиклар тўлаган солиқлари нималарга сарфланаётганини кўришлари учун халққа қурол-яроғларни намойиш қилиш керак деб ҳисоблайди.
Украина вазирлар маҳкамаси 2017 йилги давлат бюджетига мудофаа харажатлари учун ЯИМнинг 5%и ёки 129 миллиард гривен (4,9 миллиард доллар) ажратди, бу эса ўтган йилгига нисбатан 15 миллиард гривен (576 миллион доллар)га кўп демакдир.