"Лукойл" президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Oбуна бўлиш
"Лукойл"компанияси раҳбари Ислом Каримовни ҳеч шубҳасиз мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси дея аташ мумкинлигини эътироф этди

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Шу кунларда Самарқандга ташриф буюрган "Лукойл" нефт компанияси раҳбари Вагит Алекперов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб ёзади "Самаркандский Вестник".

Меҳмон Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

Лукойл ишчилари - Sputnik Ўзбекистон
"Лукойл" Ўзбекистон нефт-газ саноати учун кадрлар тайёрлайди

"Лукойл"компанияси раҳбари Ислом Каримовни ҳеч шубҳасиз мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси дея аташ мумкинлигини эътироф этди ва Каримов ўз давлатни бошқаришда ўзининг ёрқин иқтисодий билимларини намойиш этган ҳолда она ватан равнақи учун улкан ишларни амалга оширганини қайд этди.

"Лукойл" компаниясининг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасидаги иштироки, "Узбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда йирик лойиҳани амалга ошириши айнан Ислом Каримовнинг ташаббуси билан бўлган.

Вагит Алекперов Самарқандга ташрифи доирасида Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Дониёл пайғамбар қабри ва ва бошқа диққатга сазовор жойларни бориб кўрди, "Самарқанд-Бухоро ипак гилами" қўшма корхонасининг фаолияти билан танишди.

Янгиликлар лентаси
0