Булунғур туманида ижтимоий аптека очилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишДорихона
Дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аптека кечаю кундуз ишлайди ва бу ерда нафақат сифатли ва арзон дорилар, балки гиёҳлардан тайёрланган шифобахш ичимликлар ҳам сотилади

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида "Самарқанд дори-дармон" АЖ томонидан ташкил этилган ижтимоий аптека иш бошлади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Аптека кечаю кундуз ишлайди ва бу ерда нафақат сифатли ва арзон дорилар, балки гиёҳлардан тайёрланган шифобахш ичимликлар ҳам сотилади.

Дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида арзон дорихона очилди

Янги аптекада 13 тоифадаги: даволаниш учун имтиёзга эга, ногиронлар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, байналмилал жангчиларга дори-дармонлар бепул берилади. Аптека мудири Ўроқбой Қулматовнинг айтишича, мазкур аптеканинг филиаллари "Беруний", "Мирзо Улуғбек" қишлоқ врачлик пунктлари ва туман марказида 250 нафар беморга хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, туманнинг узоқ қишлоқларидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи кўчма аптека фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Келгуси режалар сирасига қуритилган доривор гиёҳлар савдосини ҳам йўлга қўйиш киритилган. Ушбу мақсадларда  "Самарқанд дори-дармон" АЖ маблағи эвазига сотиб олинган ускуналарни ўрнатиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0