ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмен) 14 октябр санасидан бошлаб Ўзбекистон президент сайловларида фуқароларнинг иштироки масаласида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўймоқда, деб хабар қилди пайшанба куни омбудсмен матбуот-хизмати.
Омбудсмен матбуот-хизмати хабарига кўра, тўғридан-тўғри алоқа сайлов маданияти ва аҳоли электорал фаоллиги оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари эркинлигига қаршилик кўрсатилганда тезкор тарзда муносабат билдириш ва мониторингни амалга ошириш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида инсульт оқибатида оламдан ўтган эди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди. Ўзбекистон президенти сайловлари 4 декабрга белгиланган.