Ўзбек ва тожик мигрантларига самолётларда миграция маркази брошюралари тарқатилмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМосквадаги миграция маркази
Москвадаги миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар ойда самолётларда 35 мингдан ортиқ брошюра тарқатилади

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. 2016 йил куз ойидан Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистон ва Тожикистондан Москвага парвоз қилувчи рейсларида Россия пойтахтида расман ишга жойлашиш қоидалари чоп этилган брошюралар тарқатила бошланди. Бу ҳақда кўп тармоқли миграция маркази маълум қилди.

Москвага иш излаб йўл олган йўловчиларга Миграция марказида меҳнат фаолияти учун патент олиш қоидалари ҳақида маълумот берилган ўзбек ва тожик тилидаги суратли брошюралар тарқатилмоқда.

Ҳар ойда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 10 шаҳридан парвоз қиладиган рейсларда 35 мингдан ортиқ брошюра тарқатилади. Бу авиакомпанияларнинг йиллик йўловчи оқими ярим миллион кишидан ортиқ.

Миграция маркази бош директори Николай Федосеевнинг айтишича, мигрантларга Москвага келгунларига қадар маълумот берилиши уларни меҳнат патенти олиш жараёнига тайёрлайди. "Илк манбадан маълумот олиш мигрантларга Москвада ноқонуний равишда патент расмийлаштириб беришни таклиф қилувчи воситачилардан эҳтиёт бўлишларига ёрдам беради", – деди Николай Федосеев. 

Янгиликлар лентаси
0