Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судларига судьялар сайланди

© fotoliaАдолат ва суд рамзи
Адолат ва суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik.  Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида мамлакат Олий суди ва Олий хўжалик судларига судьялар сайлангани хабар қилинмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:

Шахноза Музафаровна Ахатова ва Наргиза Билимлиевна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайлансин", дейилади хабарда.

Шунингдек, Сенат қарорига асосан Дилшод Уринбаевич Арипов, Қобилжон Худойбердиевич Комилов ва Нодир Мухаммадиевич Худояров Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cудининг судьялари этиб сайлангани маълум қилинган.

Ушбу Қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан кучга кириши кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0