ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет (Рама тўққизинчи) 89 ёшида Банкокдаги Сирират касалхонасида чоршанба куни оламдан кўз юмди, дейилади Таиланд Қироллик саройи расмий баёнотида.
1946 йилдан буён Таиландни бошқариб келган қирол Пхумипхон Адулъядет тахтда энг узоқ ўтирган монарх ҳисобланади. Бундан ташқари у нафақат давлат раҳбари, балки ўз халқи учун кўп ишларни амалга оширган меҳнатсевар-қирол сифатида ҳам ўз фуқароларининг чексиз ҳурмат ва муҳаббатига сазовор бўлган.
Олий таълимни Европада олган қирол Пхумидхон Адулъядет Таиланд умуммиллий ирригация тизими муаллифи бўлиб, айнан мана шу дастур туфайли Таиланд гуруч экспорти бўйича дунёда етакчи ўринга чиқишга муваффақ бўлган эди.
Айнан мана шу қирол ташаббуси билан мамлакатда мол фермалари ташкил этилиб, Таиланднинг барча мактаб ўқувчилари 1960 йиллардаёқ кальций манбаи ҳисобланган сут билантаъминланган.