Самарқандлик "қотил-энага" устидан суд очиқ тартибда ўтиши эълон қилинди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТўрт яшар қизча қотиллигида айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулова
Тўрт яшар қизча қотиллигида айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳар Хорошевский суди пайшанба куни қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибс муддатини 4 апрелга қадар узайтириш ҳақида қарор чиқарди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Москва шаҳар Хорошевский­ суди қарорига асосан тўрт яшар қизча қотиллигида айбланаётган "қотил-энага" Гулчеҳра Бобоқулова устидан суд очиқ тартибда ўтказилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

"Суд кенгаши 24 октябрга белгиланган, ўшанда жабрланганларни сўроқ қилиш ҳам кўзда тутилган. Кенгаш ёпиқ тарзда ўтказилади. Суд жараёнининг ўзи эса очиқ тарзда ўтади", — деб хабар қилган суд вакили.

Россия Федерацияси Тергов Қўмитаси маълумотларига кўра, Москва шаҳрида катта шов-шувларга сабаб бўлган ваҳший қотиллик март ойи бошларида рўй берган. Хабарга мувофиқ, ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова қизалоқнинг ота-онаси тўнғич фарзанди билан уйдан чиқиб кетишларини кутган, сўнгра тўрт яшар қизчани ўлдириб, хонадонга ўт қўйган ва кўчага чиқиб кетган.

Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
“Қотил-энага” руҳий касалхонага уйқусизлик туфайли тушиб қолганини айтди
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, то қўлга олингунига қадар, Г. Бобоқулова қизчанинг кесиб олинган боши билан пойтахт метрополитени атрофида 20 дақиқаларча айланиб юрган ва ўзи билан ўзи гаплашиб, атрофдагилар ҳамда полициячиларни қўрқитган.

Орадан узоқ вақт ўтмай, аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Метро атрофида портловчи модда аниқланмаган.

Ўтказилган тиббий экспертиза Бобоқулованинг руҳий касаллигини тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0