ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россияда таъқиқланган “Жабҳат ан-Нусра” раҳбарлари Сурияда мингга яқин эркакни мажбурий ҳарбий хизматга чақирди, деди Россия Бош штабининг Тезкор бошқарув бошқармаси раҳбари Сергей Рудской.
“Ҳукумат қўшнларига қарши жангларда катта талофатлар кўрган, ва ташқи ёрдам йўлларидан узилган “Жабҳат ан-Нусра” раҳбарлари, маҳаллий аҳоли орасида мажбурий сафарбарлик эълон қилиб, мингга яқин кишини қуроллантирган. Ушбу тажрибасиз кишилар ҳимояси остида улар қуршовни ёриб ўтмоқчи бўлишди”, — деди Рудской.
Унинг сўзларига қараганда, ўз ихтиёрига қарши чақирилган ёшлар, вазифаларини бажармасдан — ёппасига жанг майдонидан қочиб кетмоқда.