Шарқ либослари катталар ва кичиклар учун

Oбуна бўлиш
XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярамаркаси доирасида Тошкентда Ўзбекистонлик дизайнер ва ишлаб чиқарувчиларнинг модалар намойиши бўлиб ўтди.

Дизайн-маркази вакили Гулмира Тўрахонованинг сўзларига қараганда, дунёда мода саноати иқтисоднинг алоҳида соҳасига айланган. У нафақат ишлаб чиқариш, балким товарлар сотишни ҳам ўз ичига олган. Ўзбекистонда ҳам иқтисоднинг ушбу секторига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Бизнинг марказ ўзбек модасини жамият мулкига айлантириши керак. 2011 йилдан буён “Ўзбекенгилсаноат” таркибида  ишлаб туриб, миллий урф-одатларини акс эттирган, ўзбек мато ва нақшлари билан безатилган кундалик кийимларнинг янги моделлари яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Ўзбекистон миллий кийимлар, алоҳида дизайн ва рангларга эга бўлган қўл ва техника ёрдамида ятатилаётган матоларга бой мамлакат. Шунинг учун ҳам бизнинг мамлакат билан ҳамкорлик қилиш либосларнинг унутилмас ва қайтарилмас коллекциялари яратишда катта имкониятлар очиб беради. Биз биз бугун ишлаётган чет эллик ҳамкорларимиз фикри”, — деди Гулмира Тураханова Sputnik мухбирига.

Дефиледа Камола Мурадова, Севара Ризамухамедова, Зухра Абдусаттарова, Нигора Мирдавидова, Саодат Мурадходжаева, Зульфия Расулова, Озода Исхакова, Нигора Хашимова, Тимур Тошкенбаев, Гульчехра Юнусова, Гузаль Асадходжаева, Камола Рустамова каби ўзбек дизайнер ва модельерларининг энг яхши либослари намойиш этилди.

Кўргазмада "Ўзбекенгилсаноат" таркибига кирувчи Kontex, Istiqlol Textile Design, Barchinoy, Bofanda, Sedat Triko, Chustteks, Fashion Star Textile  каби корхоналарнинг тўқимачилик маҳсулотлари намойиш қилинди.

Янгиликлар лентаси
0