ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия Транспорт вазирлиги йўллар эксплуатация харажатларини қоплаш учун, чегарани кесиб ўтган автомобил ва темирйўл транспорт воситаларидан тўлов олиш тизимини ишга туширмоқчи, РИА Новости хабарига асосан.
Тўлов олиш учун, юк машиналарини назорат қилувчи "Платон" тизимидан фойдаланиш режалаштирилган.
"Дастлабки босқичда чегарани кесиб ўтиш нуқталари хизматлари пуллик бўлади. Автотранспорт воситаларидан унинг турига қараб — енгил ёки юк машинаси, темирйўл транспортидан эса — ташиб ўтилаётган юк миқдорига қараб тўлов олинади", — дейилган хабарда.
Тўловлар қабул қилиш учун ягона оператор ташкил қилинган бўлиб, у "Платон" тизимининг асосий функцияларини ўз ичига мужэассамлаштирган бўлади.
Янги тизим бўйича тўловлар қабул қилиш 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошланиши мумкин. Шунингдек, хусусий сармоядорлар ёрдамида чегарани кесиб ўтиш учун алтернатив назорат нуқталари қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган.