Ўзбекистон Сенати бирлашиш эркинлиги ҳақидаги конвенцияни тасдиқлади

Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сентябр охирида Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини имзолаганди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Сенати (парламент юқори палатаси) ялпи мажлисида “ХМТнинг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини тасдиқлади, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Мазкур Конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва регионал ташкилотларга янада интеграциялашуви ҳамда ходимлар ва иш берувчилар манфаатлари ҳимоясини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлашни янада такомиллаштириш учун шароит яратади.

Сенат матбуот хизматининг маълумотига кўра, мазкур Конвенция ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, ушбу ташкилотларга кириш, давлат органларининг бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки уни қонуний амалга оширишга тўсқинлик қилувчи аралашувидан эркинлик ҳуқуқини беради.

Жиззах махсус индустриал зонаси, Ўзбекистон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат соҳасининг истиқболдаги масалалари бўйича конференция ўтказилди

Сентябр охирида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсиялари асосида тайёрланган янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини имзолаганди. Янги таҳрирдаги қонунда хусусан, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳам кўзда тутилган ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари кенгайтирилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ходимлар манфаатларини 14 тармоқ, 14 ҳудудий, 37 мингга яқин бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштирган ва ўз сафларида 6 млн.дан ортиқ аъзога эга бўлган Касаба уюшмалари Федерацияси ифодалайди. 2015 йил октябрь ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК)нинг ассоциациялашган аъзоси бўлди, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва ХКУК ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисида Меморандум имзоланган ва амалда татбиқ этилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0