Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига тасдиқлаш бошқа санага кўчирилди

© AFP 2023 / VIKTOR DRACHEVШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Партиянинг навбатдаги қурултойи низомига қўшимчалар киритиш зарурати туфайли ушбу масалани кўриб чиқиш 19 октябр санасига қолдирилди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси Ўзбекистон президенти вазифаларини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларига номзод этиб тасдиқланиши режалаштирилган партия қурултойини 19 октябрга кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилди партия матбуот-хизмати.

Дастлаб Шавкат Мирзиёев номзоди партиянинг 14 октябрдаги қурултойида тасдиқланиши, сўнгра эса ҳужжатлар Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига топширилиши керак эди. 

"Санани кўчириш ҳақидаги қарор қурултой доирасида режалаштирилган ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон президенти сайловларидаги иштироки билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнига таъсир қилмайди", деб маълум қилди партия вакили.

Унинг сўзларига кўра, партия низомига таклифлар ва қўшимчаларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилинди. Бу  таклифлар ва қўшимчалар ҳам навбатдаги қурултойда кўриб чиқилиши тайёрланмоқда, шунинг учун қурултой санасини кўчиришга қарор қилинган.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Азимов: Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди
Айни вақтда партиялар ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзолар йиғишни амалга оширишмоқда, бу жараён 20 октябрда якунланиши керак.

Қонунчиликка кўра, партия умумий сайловчилар сонидан камида 1 %нинг (214,35 минг имзо) имзосини йиғиши лозим.

Номзодларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини бериш 30 октябргача Марказий сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилади.  

Янгиликлар лентаси
0