ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Минтақалараро баллистик ракетанинг учирилиши режага мувофиқ амалга оширилди, дея хабар тарқатган Россия ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Бундан ташқари, муассаса хабарига кўра, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари ишлаб-чиқарувич корхоналар билан биргаликда ҳарбий мажмуалар салоҳиятини максимал даражада ишга солиш масалалар устида ишлашаётгани маълум бўлди. Улардан фойдаланиш муддатини узайтириш устида иш олиб борилаётгани таъкидланди.
"Ракетанинг учирилиши "Тополь-М" мажмуасини яратишда қабул қилинган техник қарорлар тўғри эканлиги, ракетанинг ҳарбий вазифаларни бажаришга тайёрлиги, шунингдек, кўзда тутилган объектларни нишонга олишда юқори даражадаги аниқликка эгалигини яна бир бор тасдиқлади", — дейилади муассаса хабарида.