Қозоғистон маданият вазири жинсий зўравонликда айбланмоқда

© FacebookҚозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Муҳаммадўғли
Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Муҳаммадўғли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жинсий зўравонлик ва товламачиликда айбланган Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамадўғли ўз шаъни ва қадр-қимматини суд орқали тиклаш ниятида, деб хабар қилмоқда маҳкама матбуот-хизмати

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қозоғистон Маданият вазири номига ёғдирилган айбловлар жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вазирнинг ўзи эса бу гапларнинг ҳаммаси бўхтон эканлигини такрорлаган ҳолда бу борада жўялироқ фикр билдиришдан сақланаяпти.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қозоғистонлик актриса Енлик Сидиққова Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммадўғлини видеомурожаат орқали вазирни жинсий зўравонлик ва товламачиликда айблаган эди.

Маълум бўлишича, ўшанда Аристанбек Қозоғистон миллий санъат академияси ректори вазифасида фаолият юритган. Академияга ўқишга кириш ниятида бўлган Сиддиқова имтиҳонларга кечикиб қолган. Аёлнинг таъкидига кўра, ўшанда Муҳаммадўғли унга бу муаммони 3 минг доллар эвазига ҳал қилишни таклиф қилган, сўнгра унинг қаерда ва ким билан яшашига қизиқа бошлаган.

Актрисанинг бу борадаги "иқрорлари" омма ўртасида катта шов-шув ва баҳс мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар қилади РИА Новости ахборот агентлиги.

Муҳаммадўғли Енлик Сиддиқованинг гапларини бўхтон деб атаб, ўз шаъни ва қадр-қимматини суд орқали ҳимоя қилишини маълум қилган.

"Ҳурматли ОАВ, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқ вакиллари! Вазир ўз шаъни ва қадр-қимматини фақатгина қонунда кўрсатилгани каби суд орқали ҳимоя қилади", — дея хабар қилинган Қозоғистон республикаси мадания ва спорт вазирлиги ахборотида.

Шунингдек, маҳкама хабарида Мухаммадўғли суд қарори чиққунга қадар ОАВларга бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаслиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0