Песков Путиннинг ёрдамчиси лавозимини эгаллаши мумкин

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишРоссия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков
Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги хабарларга кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси этиб тайинланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Песков Путиннинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимини эгаллаши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости президент маъмурияти вакилларига таянган ҳолда.

Путиннинг амалдаги ёрдамчиси Юрий Ушаков март ойида 70 ёшни қарши олади. Нашр хабарига кўра, шундан сўнг у президент маъмуриятини тарк этишни режалаштирган. "Эҳтимол у Европа мамлакатларининг бирига Элчи этиб тайинланар", — деб тахмин қилган суҳбатдош.

"Риа Новости" нашрининг хабарига кўра, Ушаковнинг истеъфоси ҳақидаги масала кейинги йилнинг март ойига қадар, яъни дипломат 70 ёшни қарши олгунга қадар ҳал бўлиши ҳам мумкин. Манбаларнинг сўзларига кўра, Ушаков ўз вазифасини яхши уддалаган, Путин ундан ҳеч қачон норози бўлмаган.

Россия Президенти Владимир Путин (чапда) ва Росреестр раҳбари Игорь Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Россияда оммавий кадрлар ўзгариши: Путин нима сабабдан 14 раҳбарни лавозимидан бўшатди?
Нашрда таъкидланишича, бу лавозимга ҳозирча Песковдан ташқари ҳам даъвогарлар мўл.

"Россиянинг Хитойдаги Элчиси Андрей Денисов ва бир қатор ИИВ ходимлари масалан бу лавозимга даъвогарлик қилиб туришибди", — деб аниқлик киритган вакил.

"Бу ўта муҳим лавозимлардан бири бўлгани учун номзодлар синчиклаб танлаб олинади", — дея таъкидланган нашрда.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Песков 2012 йилнинг май ойидан буён Путиннинг матбуот-котиби вазифасида фаолият юритиб келади. Унга қадар Песков тўрт йил давомида ҳукумат раиси матбуот-котиби вазифасида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0