МСК да Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСайлов варақалари
Сайлов варақалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЭБМ экспертларининг фикрича, Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайловларни кузатиш юзасидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига таклифноманинг ўз вақтида юборилгани халқаро сайлов стандартлари талабларига тўла мос келади

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Имзо санаш - Sputnik Ўзбекистон
ЕХҲТ Ўзбекистон президентлиги учун сайловлардаги ўзгаришларни маъқуллади
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов экспертларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Марказий ҳамда округ сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Жумладан, Марказий сайлов комиссияси низомлари ва йўриқномаларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди, Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланди.

ЭБМ экспертларининг фикрича, Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайловларни кузатиш юзасидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига таклифноманинг ўз вақтида юборилгани халқаро сайлов стандартлари талабларига тўла мос келади.

Учрашувда қайд этилганидек, Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчиллик билан такомиллаштирмоқда. Бунда халқаро кузатувчилар, хусусан, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг ўтган сайловлардаги кузатувлари натижалари бўйича тавсиялари инобатга олинмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ зиммасига сайловларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси юкланди
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар, хусусан, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодини қўллаб-қувватлаш учун сайловчиларнинг зарур имзолари 5 фоиздан 1 фоизга камайтирилганлигини ижобий баҳолади.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Марказий сайлов комиссияси томонидан округ сайлов комиссиялари вакиллари учун ўтказилган онлайн семинар-тренингларга ҳам юқори баҳо берди.

Учрашувда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари фаолиятини самарали ташкил этиш, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0