МДҲда йўқолган ва ўз кучини йўқотган ҳужжатлар базаси ташкил этилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРоссия ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари Александр Горовой
Россия ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари Александр Горовой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"У ёки бу мигрантларни қабул қилар эканмиз, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар замон талабига жавоб берадиган даражада бўлмоғи лозим", - деб таъкидлади Россия ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik, Вугар Гасанов. МДҲга аъзо мамлакатлар миграция хизматлари йўқолган ва ўз кучини йўқотган ҳужжатлар ягона базасини ташкил қилиш тўғрисида битим имзоламоқчи, деб баёнот қилди Россия ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой РИА Новости ахборот агентлигига.

ФМС ноқонуний мигрантларни қўлга олди - Sputnik Ўзбекистон
Россия мигрантлар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади
Шу кунларда Баку шаҳрида МДҲ давлатлари миграция органларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

"МДҲга аъзо мамлакатлар миграция хизматлари МДҲ давлатлари фуқаролари шахсини тасдиқловчи, йўқолган ва ўз кучини йўқотган ҳужжатлар ягона базасини ташкил этиш ҳақида битим имзолашни режалаштирмоқда. У ёки бу мигрантларни қабул қилар эканмиз, давлатлар ўртасидаги муносабатлар замон талабларига жавоб бермоғи лозим. Ўз навбатида, биз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари, ҳукуматлараро ва давлатлараро шартномалар асосида чиқарилган қарорлар бошқа давлатнинг қонунчилигида кўрсатилган талабларни, унинг урф одатлари ва маданиятини ҳурмат қилган ҳолда ҳаётга татбиқ этилиши лозимлигини яхши англамоғимиз лозим", — деб таъкидлаган журналистларга Горовой.

Янгиликлар лентаси
0