Аҳмадбойга пул берганларнинг 5-10%гина ўз маблағини қайтариб олиши мумкин

© TROLL UZХонанда Мурод Мансур Аҳмадбой ҳақида қўшиқ куйлади
Хонанда Мурод Мансур Аҳмадбой ҳақида қўшиқ куйлади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молиявий пирамида бу ишонувчан фуқароларни шилишга асосланган фирибгарликдир, деб ёзмоқда "Ҳуқуқ" нашри асосида кун.уз

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистонда молиявий пирамидага пул тикканларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкинлиги маълум қилинди, деб хабар қилмоқда кун. уз нашри.

Москва кўчаларида МММ 2011 рекламаси - Sputnik Ўзбекистон
"Аҳмадбой" қилган ишни қилганлар 10 йилга қамалади
Бош прокуратура вакили Алимардон Аҳмадовга кўра, пул маблағларини жалб қилиш жараёнида аввалги бўғин учун ваъда қилинган “осон пуллар” кейинги бўғин иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисобига тўланади. "Ушбу фирибгарлик ҳар қандай кўринишларида ҳам тез тугаши ва ўзининг ягона оқибати сифатида минг-минглаб, ҳатто миллионлаб алданган фуқароларнинг касодини келтириб чиқариши тайин. Статистик маълумотларга кўра, ушбу воситага пул тиккан фуқароларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкин, бу ҳам ҳар доим эмас", деб ёзади А. Аҳмадов.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 23 сентябрдаги қонун билан Ўзбекистон Жиноят кодексига "Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият" деб номланган 188/1-модда киритилди. Бунга мувофиқ, молиявий пирамидада айбланган шахс ёки гуруҳлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0