ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор бахтсиз ҳодисалардан электрон суғурталаш имкони пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда ALSKOM АЖ.
"Ўзларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилишни истаган фуқаролар Интернет орқали электрон суғурта полиси сотиб олиш имконига эга бўлди", — дейилган хабарда.
Бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилинган фуқаролар кутилмаган, фавқулодда ҳолатлар оқибатида зарар кўрганда, вақтинча, доимий ишга лаёқатини йўқотганда ёки қурбон бўлганда суғурта компаниясидан 15 кун ичида белгиланган бадал маблағини олиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 27 та суғурта компанияси фаолият юритаётган бўлиб, улар 100 дан ортиқ суғурта хизматлари кўрсатмоқда. Транспорт суғуртаси, Тиббий суғурта, Мол-мулк суғуртаси каби ўндан ортиқ энг оммавий хизматларни Интернет орқали сотиб олиш имкони мавжуд.