ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбарининг ўғил фарзанд кўргани ҳақидаги янгилик билан республика парламенти раиси Магомед Даудов ўзининг Instagram саҳифасида бўлишган.
Даудов Қодиров ва унинг оиласини дунёга келган янги меҳмон билан табриклаб, "у муносиб авлод давомчиси бўлсин" дея тилак билдирган.
ОАВлардан айтилишича, чақалоқ 3,35 кг вазн билан туғилган.
Ўн иккинчи бор ота бўлиш бахтига муяссар бўлган Рамзан Қодиров оиласида шу тариқа тўртинчи ўғил дунёга келди.