ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Япониянинг Nintendo компанияси томонидан чиқарилган Pokemon Go ўйини Ўзбекистонда расман ишга тушди, деб хабар берилади ўйин сайтида.
24 Август 2016, 18:01
Ўзбекистондан ташқари ўйинни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Монголияда ҳам ўйнаш мумкин бўлди.
Pokemon Go ўйинини iPhone ва Android смартфонларига юклаб олиш мумкин.
Мазкур ўйин шу йилнинг 6 июлида чиқарилган бўлиб, уни шу кунгача 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган. Ўйинда тўлдирилган воқелик унсурларидан ҳам фойдаланилади: ушбу ўйинни ўйнаётган киши реал оламда яширинган покемонларни қидириб топиши лозим.