Сеул КХДРга зарба беришга тайёр

Oбуна бўлиш
Шу пайтга қадар бундай кенг миқёсдаги ҳарбий машқлар ўтказилмаган

ТОШКЕНТ,  10 окт — Sputnik. Жанубий Корея Пхеньян томонидан ядро қуролини ишлатишга уринишни сезиши биланоқ КХДРга олдиндан зарба беришга тайёр, деди Жанубий Корея мудофаа вазирлиги расмий вакили Мун Сан Гюн, деб хабар беради РИА Новости.

"Шимолий Корея ядро қуролидан фойдаланишга уринаётганлиги аломатини сезишимиз биланоқ биз ўзимизни ҳимоя қилиш мақсадида олдинроқ зарба берамиз", — дея Мун Сан Гюннинг сўзларидан иқтибос келтиради Рёнхап агентлиги.

Бу сўзлар БМТнинг огоҳлантириш ва санкцияларига қарамасдан ядро қуролини ишлаб чиқараётган КХДРнинг таҳдидига Сеул қандай жавоб қайтариши ҳақида саволга жавобан айтилди.

КХДРдаги ракета синови - Sputnik Ўзбекистон
КХДР навбатдаги ядро синовига тайёрланмоқда

Мазкур баёнот Жанубий Корея ва АҚШнинг беш кунлик Invincible Spirit 2016 ҳарбий-денгиз машқлари арафасида эълон қилинди. Шу пайтга қадар бундай кенг миқёсдаги ҳарбий машқлар ўтказилмаган.

Бу машқлар КХДРни чўчитиш учун ўтказилмоқда, унда АҚШнинг "Рональд Рейган" атом авиаташувчиси ҳам қатнашади. Япониянинг Йокосуке ҳарбий базасида жойлашган бу кема 80га яқин самолёт ва 5400 кишини ташиши мумкин.

Ушбу "сузувчи авиабаза"га қўшимча равишда Curtis Wilbur (DDG-54), John S. McCain (DDG-56), Fitzgerald (DDG-62), Stethem (DDG-63) ва Barry (DDG-52) эсминецлари ҳам ўқув машқларида қатнашади. Шунингдек, АҚШ Жанубий Кореяга Тинч океанидаги Гуам оролидаги авиабазадан В-2 кўринмас бомбардимончи самолётини ҳам келтиради.

Рёнхап агентлигининг баҳолашича, бу 9 сентябр куни бешинчи ядровий синовини ўтказган Шимолий Кореяга нисбатан ўзига хос "огоҳлантириш" бўлади.

Янгиликлар лентаси
0