ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентда беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси очилди, деб маълум қилди шаҳар ҳокимияти вакили.
"Меҳмонхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди", — деди агентликка суҳбатдош.
2012 йил апрелида Hyatt International, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди пойтахтнинг марказий қисмида "беш юлдузли" тоифасидаги 300 ўринли меҳмонхона қуриш бўйича келишув имзолаган эди. Қиймати 205 миллион долларлик лойиҳа Ўзбекистон томонидан молиялаштирилганди.
Келишув доирасида Hyatt International меҳмонхонани лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш даврида техник ҳамда меҳмонхона бошқариш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатди, меҳмонхонага Hyatt Regency савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда у ишга тушганидан кейин фойдаланиш учун 5 миллион доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам берди.