Ўзбекистонда ёмғир ёғиб совуқ бўлиши кутилмоқда

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЁмғир
Ёмғир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳафтанинг пайшанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғиб, шамол тезлиги соатига 15-20 метр кучайиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ушбу ҳафтанинг 13 октябр кунидан бошлаб, кучли ёмғир ёғиб совуқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет саҳифаси.

Об-ҳаво маълумотига кўра, пайшанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғиб, шамол тезлиги соатига 15-20 метр кучайиши кутилмоқда.

12-13 октябр кунлари вилоятларда ҳаво ҳарорати тунда 8-13 градус бўлиши кутилмоқда. 14-15 октябрда эса, ҳаво ҳарорати янада пасайиб, 5-10 градусни ташкил қилиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати шу кунларда 20 градус иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0