Ангренда йил охирига қадар 7 замонавий корхона ишга тушади

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишКорхона биноси
Корхона биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги корхоналар композит арматура, сирланган керамогранит, сопол плитка, пластмасса, акрил, фомекс ва бошқа материаллар ишлаб чиқаради.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. “Ангрен” Махсус индустриал зонасида 2016 йил охирига қадар етти ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушади, деб хабар қилишди Sputnik мухбирига МИЗ раҳбарияти.

Янги корхоналар композит арматура, сирланган керамогранит, сопол плитка, пластмасса, акрил, фомекс ва бошқа материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашаган бўлади.

“Янги корхоналарнинг асосий қисми чет эл сармоялари ёрдамида ташкил қилинади. Масалан Италиянинг Sacmi ва Хитойнинг Gulf Cable Trading Company корхоналари 20 миллиондан ортиқ сармояни керамогранит маҳсулоти ишлаб чиқарадиган корхонага киритишди. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4,5 млн метр квадрат маҳсулотдир. Корхона ташкил қилинган 2012 йилдан бери бу ерда 182,5 млн доллар сармоялар ўзлаштириб олинди”, — дейилган хабарда.

Бугунги кунда Махсус индустриал зонада 11 корхона ишлаб турибди. Ушбу йилнинг саккиз ойи давомида корхоналар 618,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришди ва 6,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилишди.

Бу ерда 1300 ишчи ўринлари яратилган. Янги корхоналар пайдо бўлиши билан яна 380 ишчи ўринлари пайдо бўлади.

Корхоналар қурилиши билан бир вақтда уларни халқаро транспорт тизимига киритиш учун,  керакли транспорт инфраструктураси қурилиши ҳам давом этмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Темир йўллари” ушбу ҳудудда темир йўл юк терминали қурилиши олиб бормоқда. Терминал қурилишига 2,2 млн доллар сармоя киритилди.

“Ангрен” МИЗ 2012 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон биринчи президенти қарорига биноан ташкил қилинган. Бу ерда ташкил қилинган корхоналарга, киритилган сармояга қараб 3 йилдан 7 йилга қадар солиқ имтиёзлари берилади. 300 мингдан 3 млн долларга қадар сармоя киритганларга 3 йилгача, 3 – 10 млн сармоя киритганларга – 5 йил, 10 млн доллардан ортиқ сармоя киритганларга эса – 7 йил давомида солиқ имтиёзлари берилади.

Янгиликлар лентаси
0