ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда биринчи мушуклар кўргазмаси – “Кузги кошкент” бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Кўргазмада турли туман мушклар қатнашди. Улар орасида нархи бир неча минг доллар бўлган зотдор мушклар қаторда оддий лекин жуда ёқимтой уй мушуклари ҳам бор эди.
Кўргазмада турли зотдор мушук болаларини, барча керакли ҳужжатлари билан бирга сотиб олиш имкони ҳам бор эди. Зотдор бўлмаган уй мушук болаларини эса – бепул тарқатишди.
Марокколик сервал зотли мушук – кўргазманинг энг қиммат аъзоси бўлди. Унинг нархи 14000 $ экан.
Ташкилотчилар ушбу кўргазма катта йўлнинг боши эканлигига ва Ўзбекистонда фелинология ривожланишига катта ҳисса қўшишига умид билдиришди. Фелинология – мушукларни ўрганидагиан фан.
Биринчи бор ўтказилишига қарамасдан FARUS фелинология ассоциациясидан халқаро мақом олди. “Кузги кошкент”га дунёда таниқли фелинологлар: россиялик Ольга Синицина ва қозоғистонлик Евгений Мечковский лар ташриф буюрди.