Ўзбекистон ва Япония орасида чартер парвозлари очилади

© Gennady Misko"Узбекистон хаво йуллари" авиакомпанияси самолёти
Узбекистон хаво йуллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу парвозлар Япониянинг Токио ва бошқа шаҳарларини Ўзбекистон тарихий дурдоналари билан боғлайди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Келаси йил Ўзбекистон ва Япония орасида бир қатор чартер парвозлари очилади, деб хабар қилмоқда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси.  

Хабарда айтилишига кўра, ўтган йили “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Япония орасида бир неча чартер парвозлари амалга оширилган ва улар Япония ва Ўзбекистон компаниялари учун ўта муваффақиятли бўлган.

“Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари қинда Токиода бўлиб ўтган JATA-2016 туристик ярмаркасида иштирок этишди. Ярмарка давомида бир қатор келишувлар, жумладан 2017 йилги чартерлар дастури ҳақидаги келишувлар имзолашга муваффақ бўлинди. Энди Япониянинг Токио ва бошқа шаҳарларини Ўзбекистоннинг машҳур тарихий дурдоналари билан боғлашни режалаштирганмиз”, — деди “Ўзбектуризм” вакили.

Эслатиб ўтамиз ўтган 2015 йилда Ўзбекистонга 2 млн 35 минг сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2014 йилга қараганда 5% кўп. Сайёҳларнинг асосий қисми Ғарбий Европа, Россия, Жанубий Корея ва Япония фуқаролари ташкил қилди. Айни дамда Ўзбекистонда чет эллк сайёҳлар мамлакатга кириш визалари олиш, етиб келиш  ва  саёҳат амалга ошириш учун махсус тадбирлар ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0