Россия ва АҚШ муносабатларида туб ўзгаришлар юз берди - Сергей Лавров

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишРоссия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва АҚш муносабатлри ёмонлашуви бир неча йил олдин бошланган бўлсада, Сурияда охирги кунларда бўлиб ўтган воқеалар муносабатларнинг кескинлашувига олиб келди.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россия ва АҚш муносабатларида туб ўзгаришлар юз берди, — деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, РИА Новости хабарига асосан.

"Москва узоқ вақт давомида Вашингтон ҳатти-ҳаракатлари борасида "стратегик қаноат" сақлаб келган эди, лекин ҳозир Россия ва АҚш муносабатларида туб ўзгаришлар юз берди", —   деди Лавров Россиянинг "Первый канал" журналисти Россия ва АҚШ муносабатлари ўзгариши ҳақида берган саволига жавобан.

"Ростини айтсам, биз узоқ вақт давомида, америкалклар тилида айтганда "стратегик қаноат" сақлаб келгандик, — ахир муносабатларнинг ёмонлашуви америка томонидан бир ёқлама тартибда бошланганига анча вақт бўлди. Бу Украина ҳодисаларидан ҳам олдин бўлган эди", — дебе сўзини давом эттирди министр.

Россия ва АҚШ муносабатлари кесин ёмонлашувига охирги бир неча кун давомида Сурияда бўлиб ўтган воқеалар туртки бўлди. Россия ва АҚШ Сурияда тинчлик ўрнатиш ҳақида келишувга эришганидан кейин, АҚШ кутилмаганда Сурия армияси қўшнларига ҳаводан зарба берди ва мухолифатни жангарилардан ажратиш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқмади. Ундан ташқари, ўт очмаслик ҳақидаги келишувдан жангари гуруҳлари қайта қуроллантириш ва янгидан ҳужумга ўтиш учун фойдаланилди.

Россия бунга жавобан, Сурия ҳудудида қўшимча С-300 зенит-ракета мажмуаларини жойлаштирди. Ушбу мажмуалар ҳимоя қуроли бўлиб, улар Россиянинг Суриядаги ҳарбий кучларини осмондан зарба беришдан ҳимоя қилади.

Янгиликлар лентаси
0