ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзоси, Халқаро Енгил атлетика федерацияся вице-президенти, Украина Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ва афсонавий спортчи Сергей Бубка Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда, МОҚ матбуот хизмати.
Сергей Бубка ҳамда Осиё Енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти Алексей Кондратни Маданият ва Спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурад Алиев ва Миллий Олимпия қўмитасининг Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди.
Меҳмонлар МОҚнинг янги биноси, Республика Спорт медицинасининг илмий-амалий маркази ва Олимпия шон- шуҳрати музейига ташриф буюришди.
Ундан кейин эса спорт соҳасида тажриба алмашиш, спортни ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Украина спорт федерациялари орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, спортчиларни тайёрлаш ва тренерлар малакасини ошириш ҳақида шартномалар имзолашди.
Сергей Бубка ва Алексей Кондрат Ўзбекистонда енгил атлетика бўйича нуфузли халқаро мусобақалар ўтказиш имкониятларини ўрганиб чиқишди.
Афсонавий спортчи Ўзбекистон ҳукуматининг спортни ривожлантириш соҳасида олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолаб, Ўзбекистон жамоасининг Риодаги Олимпия Ўйинларида қозонган муваффақияти билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, асли украиналик бўлган Сергей Бубка – Совет Иттифоқининг лангарчўп билан сакровчи машҳур енгил атлетикачиси. Сергей Бубка 6 метрни забт этган биринчи инсон, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1983), 1988 йилги Олимпия Ўйинлари чемпиони, олти карра Жаҳон чемпиони (1983, 1987, 1991, 1993, 1995, 1997), Европа чемпиони (1986) ва СССР чемпиони (1984, 1985). Унинг ҳисобида 35 жаҳон рекорди қайд этилган.