ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Минскда ёш йигит бензин арра билан одамларга ҳамла қилиши натижасида бир аёл қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
Ушбу оғир жиноятни содир этган йигит аллақачон қўлга олинган. Шаҳар милицияси хабрига кўра у 18 ёшли Минскда яшайдиган ўсмир бўлиб чиққан.
“Жиноятчи қўлга олинди, у 1988 йилда туғилган. У бензин арра ва болтани гитара ғилофига яшириб савдо марказига олиб кирган”, — деди журналистларга Минск шаҳар ИИБ болиғи Александр Барсуков.
Унинг сўзларига қараганда, воқеа жойига дарҳол етиб келган ҳуқуқни сақлаш органлари, одамларди эвакуация қилган ва жароҳатланганларга ёрдам берган. Бир аёл қурбон бўлган иккинчи касалхонада.
Ҳибсга олинган ёш йигит шаҳардаги Советск тумани ИИБга олиб келинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
“Ушбу жиноят бўйича ҳатто ўлим жазоси берилиши мумкин”, — деди Тергов қўмитаси бошлиғи ўринбосари Алексей Волков.
Ушбу жиноят сабаблари ўрганилмоқда, ҳуқуқни сақлаш органлари айтишига кўра, айбланаётган ёш йигитнинг “кўриниши жуда дуруст бўлган”.