ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобда биринчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси.
Ўзбекистон вакиллари 6 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медал соҳиби бўлишди. Ундан ташқари 12 нафар ўзбекистонлик дзюдочилар 5 — ўринни ва яна 14 нафари эса 7 — ўринларни эгаллашди.
Медалар бўйича иккинчи ўрин Қозоғистон жамоасига насиб бўлди. Улар 3 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медаллар соҳиби бўлишди.
Мусобақанинг охирги куни 90 кг вазнда Яхъё Имомов ва 100 кг гача бўлган вазнда Соиб Қурбоновлар олтин медал соҳиби бўлишди.
Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присид 15 мамлакатдан 135 нафар спортчи иштироқ этди. Уларнинг ҳар бири Халқаро Дзюдо федерацияси рейтингида баллар тўплаш имконига эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси 4 халқаро турнир ўтказиш бўйича шартнома имзолаган эди. Ушбу турнир билан ЎДФ ўз мажбуриятини тўла-тўкис якунлади.