ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президентининг кичик қизи Лола Каримова ўз онаси ва турмуш ўртоғи билан ота қабрини зиёрат қилишди. Бу ҳақида Лола Каримова Instagramдаги саҳифасида хабар қилмоқда.
Ўзбекистон биринчи президенти ислом Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида 78 ёшида вафот этган эди. Ислом Каримов Самарқандда Шоҳи-Зинда қабристонида дафн этилган.
"Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган хиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг У Дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар", — деб ёзди ўзининг Instagramда Лола Каримова-Тиллаева.