ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Москва регионида об-ҳаво совуқлашиши давом этади, Москва вилоятларида қор шаклидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Фобос" об-ҳаво марказидан олинган маълумотлар асосида.
"Душанба куни метеорология ҳодисаси сифатида айрим жойларда қор парчалари ёғишини кузатиш мумкин. Аммо бу шунчаки алоҳида қор парчали, ернинг қор билан қопланиши ёхуд лайлак қор ёғиши каби ҳолат ҳали кузатилмайди", — деб таъкидлаган мутахассислар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу якуний хулоса эмас ва иқлим ўзгаришлари доимий равишда кузатиб борилади.
"Фобос" маълумотларига кўра, октябр ойи охирларига бориб Москва регионларида об-ҳаво минус 3 даража совуқ бўлади.