ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. "Жабҳат Фатаҳ аш-Шом" ("Ал-Қоида"нинг Суриядаги қаноти, олдинги "Жабҳат ан-Нусра") террорчилик ташкилоти Буюк Британия ва Европада қатор терактлар уюштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради РИА Новости Times газетасига асосланиб.
Нашрнинг хабар беришича, сўнгги вақтда "Ислом давлати" (ИД) террорчилик гуруҳи Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраётгани сабабли аҳволи оғирлашгани баробарида "Жабҳат Фатаҳ аш-Шом" терактлар ташкил этмоқчи.
Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг сўзларига кўра, "Жабҳат Фатаҳ аш-Шом" Буюк Британия ва бутун Европага "бевосита таҳдид" солади. Маълумотларга қараганда, ҳозирда гуруҳ раҳбарлари ҳужумлар режасини ишлаб чиқишмоқда.
ИД ва "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳларининг фаолияти кўплаб мамлакатларда тақиқланган.