ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қозоғистоннинг "Кайрат" футбол клуби яримҳимоячиси Андрей Аршавин пайшанба куни жамоага келган россиялик ўйинчи янги мавсум аввалида муносиб ўйин кўрсата олишига шубҳа қилган қозоғистонлик журналист Петр Воликовнинг сочини кал қилиб олди, деб хабар қилади Спутник Қозоғистон.
Гап шундаки, Воликов илгарироқ агар Аршавин янги жамоа таркибида саккизта гол урса, ўз сочини кал қилиб олиши ҳақида маълум қилган эди.
Журналистлар билан мулоқот қилган Аршавин биринчи марта кимнингдир сочини олганини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон чемпионатининг 28-турида Аршавин жорий турнирда саккизинчи голини киритган эди.
Сиртдан ўйналган гаров иштирокчилари йирик савдо марказларининг бирида учрашишган. Андрей Аршавин гулдурос қарсаклар остида тўпланганлар гувоҳлигида Воликовни электр машинкаси ёрдамида "кал" қилган.
Шундан сўнг футболист ўзининг ашаддий мухлисларига дастхат беришда давом этган.