АҚШ ва 40дан зиёд мамлакатлар зарба берувчи дронлар экпорти тўғрисида баённома имзоладилар

© elinoraltman.blogspotHАROP - Исроилда ишлаб чиқарилган зарба берувчи дрон
HАROP - Исроилда ишлаб чиқарилган зарба берувчи дрон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баённомага мувофиқ, ҳужжатга имзо чеккан давлатлар учувчисиз қурилмалардан ноқонуний кузатиш ва ноқонуний куч ишлатиш мақсадида фойдаланишдан тўлиқ воз кечадилар

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. АҚШ ва яна 40дан зиёд мамлакатлар чоршанба куни зарба берувчи учувчисиз ҳаракатланувчи аппаратларнинг экпорт тамойиллари тўғрисида баённомани тарқатдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Учувчисиз парвоз қурилмаси - Sputnik Ўзбекистон
Дронлар ўзбек амалдорларига нега манзур бўлмай қолди?
"Зарба бериш хусусияти билан бойитилган учувчисиз ҳаракатланувчи қурилмалардан нотўғри мақсадлардан фойдаланиш можаро ва ностабиллашувга сабаб бўлиши ҳамда террорчилик ва уюшган жиноятчиликка ёрдам бериши мумкинлигини тан олган ҳолда, ушбу тизимлардан фойдаланиш ва экспорт қилишдан масъулият билан ёндашувга эришиш мақсадида халқаро ҳамжамият очиқликка асосланган чора-тадбирларни қабул қилмоғи лозим", — дейилади давлатларнинг қўшма баёнотида. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилган.

Декларацияни имзолаганлар орасида — ҳарбий дронларни ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатлар бор: булар АҚШ, Буюк Британия ва Германия. Россия Шимолий Корея сингари ушбу баённомада иштирок этмаяпти. Ҳарбий дронларни кўп миқдорда ишлаб чиқарувчи — Исроил давлати ҳам бённомани имзолашдан бош тортган.

Баённомада таъкидланишича, зарба берувчи учувчисиз ҳаракатланувчи қурилмалар савдоси, трансфери ва улардан  фойдаланиш стандартларини мустаҳкамлаш жоиз. Негаки, айни вақтда бу қоидалар муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда тартибга солинаётгани айтиб ўтилган.

Учувчисиз учар қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади
Хусусан, меморандумга кўра, импорт билан шуғулланувчи мамлакатлар учувчисиз ҳаракатланадиган қурилмалардан "тўғри" фойдаланиш кафолатларини бериши лозим. Қурилмалар савдосида тузиладиган ҳар бир шартномада эса улардан фойдаланиш қоидалари кўрсатилиб ўтилмоғи керак.

Учувчисиз ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш эса халқаро инсонпарварлик ҳақ-ҳуқуқлари, ҳарбий кучдан фойдаланиш тўғрисидаги халқаро қонунчиликка мувофиқ келиши лозим. Баённомага мувофиқ, ҳужжатга имзо чеккан давлатлар учувчисиз қурилмалардан ноқонуний кузатиш ва ноқонуний куч ишлатиш мақсадида фойдаланишдан тўлиқ воз кечадилар.

АҚШ кўп йиллар мобайнида Покистон, Афғонистон, Сурия, Яман, Сомали ва бошқа давлатларда ҳарбий дронлардан террорчиларга зарба бериш мақсадида фойдаланиб келади.

Янгиликлар лентаси
0