7 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишБулутлар
Булутлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-12, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13,  кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда  ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 11-16, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0