Сергелида ёғоч уйлар ўрнига 9 қаватли уйлар қурилади

© mytashkent.uzСергели, ёғоч уйлар
Сергели, ёғоч уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин Тошкентнинг Сергели туманидаги ёғоч уйлар ўрнига 2022 йилга қадар 500 та кўп қаватли уйлар қурилади.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Сергели тумани маъмурияти раҳбари Фурқат Мақсудхўжаев айтишига қараганда, Сергелидаги ёғоч уйлар ўрнига замонавий кўп қаватли бинолар қурилади nuz.uz хабарига асосан.

Сергели туманида давлат дастури асосида 2017-2022 йилларда 500 та кўп қаватли кўп хонадонли уйлар қурилади. Янги уйлар 30 минг оилани уй жой билан таъминлайди. Бу ҳақида туманга президент вазифа ва ваколатларини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин маълум бўлди.

"Халқ финн уйлари деб атайдиган ёғоч уйлар қурилганинга 50 йилдан ошди. Улар қурувчилар учун вақтинча қурилган уйлар эди. Шунинг учун ҳам ушбу уйлар ўрнига замонавий 9  қаватли бинолар қуришга қарор қилинди. Бугунги кунда бўш турган ҳудудларда 50та шундай бино қурилиши аллақачон бошланган", — деди Фурқат Мақсудхўжаев.

Ҳокимнинг сўзларига қараганда, ҳозир ёғоч уйларда яшаётган одамларга уй ажаратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Маъмурият раҳбари ушбу масала қандай ҳал қилиниши ҳақида аниқ маълумот бермади, лекин унинг сўзларига қараганда — ҳеч ким кўчада қолмайди. Бузилган ҳар бир уй ўрнига аҳолига қонунда белгиланган тартибда уй ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0