ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россияда 2020 йилга келиб барча янги ишлаб чиқарилган автомобиллар автомобил ҳаракатланиши ҳақидаги барча маълумотни ёзиб борадиган ГЛОНАСС терминали билан жиҳозланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Известия" хабарига асосан.
Россияда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун терминаллар мажбурий бўлиб, улардан нафақат ЙТҲ содир бўлганда, балким йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳам қайд қилиш учун ҳам фойдаланиш таклиф қилинмоқда.
Нашр хабарига кўра, бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин иштириокида бўлиб ўтган мажлис протоколига кўра, Россия транспорт вазири ўринбосари Алексей Цыденов "Навигация маълумотлари узатиш давлат ягона муҳити" (ЕГСНИ) ташкил қилиш ғоясини билдирган эди. Ушбу таклиф қабул қилиниб Саноат ва савдо, Транспорт, Иқтисодиёт ҳамда ГЛОНАСС давлат компаниясига ушбу тизимни ишлаб чиқиш топширилди.
"…ЕГСНИ, жумладан ЙҲҚ бузиш ҳолларини аниқлаш ва айбдорларни жазога тортиш учун ҳам ишлатилиши мумкин", — деб мажлис протоколидан парча келтиради нашр.
ЭРА-ГЛОНАСС — янги тизимнинг асосига айланади. Унинг терминаллари 2020 йилдан бошлаб Россияда ишлаб чиқарилаётган барча автомобилларга ўрнатилиши шарт бўлади. ЕГСНИ ташкил қилиш бўйича асосий ташкилот — Саноат ва Савдо вазирликлиги деб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ЭРА-ГЛОНАСС тизимини Россияда ишлаб чиқарилаётган барча автомобилларга ўрнатиш ҳақидги маълумотлар икки йил олдин пайдо бўлган эди. Ўшанда ушбу "қора қути" нафақат автомобил ҳаракати, йўналиши ҳақидаги маълумотларни ёзиб бориши, балким ЙТҲ содир бўлганда автоматик равишда тез ёрдам чақириш хусусияти ҳамда "фавқулодда ёрдам" тугмачаси билан жиҳозланган бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.