Ўзбекистонлик 18 ёшли йигитни АҚШда отиб ўлдиришди

© FotoliaАҚШ полицияси
АҚШ полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуроллилардан бири Сардорнинг бошига ўқ узган

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. 2 октябр куни АҚШнинг Мэриленд штатида ўзбекистонлик талаба йигит отиб ўлдирилди, деб хабар беради nuz.uz АҚШдаги ўзбек иммигрантларининг сайтига таяниб.

Айтилишича, ҳодиса Рейстерстаунда содир бўлган. 18 ёшли Сардор Файзиев кеч соат саккизларда дўстлари билан машинада ўтирганида уларнинг олдига қуролли йигитлар келишган. Улар жанжал бошлашган ва қуроллилардан бири Сардорнинг бошига ўқ узган. Шундан сўнг ҳужум қилганлар ўз машиналарига ўтириб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Сардорнинг дўстлари полиция ва “тез ёрдам” чақиришган. Оғир аҳволдаги йигит Мэриленд университети госпиталига олиб борилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Сардор Файзиев ўзбекистонлик бўлиб, Рейстерстаундаги Franklin High School ўқув юртида таълим оларди. Унинг оиласи 2006 йилда Америкага кўчиб борган ва Мэрилендда яшаган.

© сайт Узбекской иммиграции в СШАСардор Файзиев оиласи билан
Сардор Файзиев оиласи билан - Sputnik Ўзбекистон
Сардор Файзиев оиласи билан

Хабарда маълум қилинишича, ота-онаси Сардорнинг жасадини Тошкентга олиб келишга қарор қилишган. Ҳозирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ёрдамида зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Балтимор округ полицияси Сардорнинг ўлимида гумон қилинганлардан бирини қўлга олган. У 20 ёшли Брайн Лионел Гонсалес бўлган. Гонсалес Сардор Файзиевнинг ўлимида айбланмоқда. Ҳозирда у Балтимор округи қамоқхонасида гаров эвазига озодликка чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолатда сақланмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Терговчилар бу аввалдан режалаштирилган қотиллик деб тахмин қилишмоқда ва қолган икки гумондорни ҳам қидирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0