Ўзбекистонда бир йилда 430дан ортиқ кишига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

© fotoliaОдил суд рамзи
Одил суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги 15 йил давомида ярашув институтининг ва жазони енгиллаштиришнинг жорий этилиши туфайли Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони 20,9%га камайди

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. 2015 йил августида озодликни чеклаш тариқасидаги янги жазо тури киритилганидан буён ўтган вақт давомида 431 нафар кишига нисбатан ушбу жазо қўлланилди, деб маълум қилди журналистларга  Олий суд раёсати аъзоси, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасини бажарувчи Олим Ҳайитов.

"Ўтган давр мобайнида 431 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан мазкур жазо (озодликни чеклаш– таҳ.) қўлланилди, судлар томонидан ўз ваколатлари доирасида жазони имкон борича енгиллаштиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда", — деди Ҳайитов.

Унинг сўзларига кўра, кейинги 15 йил давомида аввало ярашув институтининг ва жазони енгиллаштиришнинг жорий этилиши туфайли Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони 20,9%га камайди.

"Шу билан бирга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш техник жиҳозлашни талаб қилади. Шунинг учун олий суд жазони ижро этиш билан боғлиқ харажатларни қоплашни ушбу жазога маҳкум этилганлар зиммасига юклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этади", — деди Олим Ҳайитов.

Адолат ва қонун рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Корея журнали Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мақола чоп этди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2015 йил 10 августдаги Қонуни асосида озодликни чеклаш тариқасидаги жазо Жиноят кодексида назарда тутилган жазо тизимига киритилди.

Озодликни чеклаш жазоси — суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай таъқиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлиб, фақат асосий жазо сифатида қўлланилади.

Озодликни чеклаш олти ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Янгиликлар лентаси
0