Олимлар Марказий Осиёда улкан динозаврлар яшаганлигини аниқлашди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишДинозавр скелети
Динозавр скелети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизилқум саҳросида топилган тишлар оғирлиги 100 тонна ва узунлиги 25-30 метрли динозаврларга тегишли бўлганлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Россия ФА зоология институти палеонтологи ва Американинг Смитсон институтидаги ҳамкасби Марказий Осиё ҳудудида титанозаврлар – оғирлиги 100 тонналик улкан динозаврлар яшаганлигини аниқлашди, деб хабар беради РИА Новости.

Зоология институти Александр Аверьяновнинг айтишича, кейинги йилларда Марказий Осиё ҳудудида яшаган улкан динозаврларнинг кўплаб қолдиқлари топилган.

Айниқса, 90-йилларда Аверьянов ва америкалик палеонтологлар томонидан Қизилқум саҳросида топилган тишлар оғирлиги 100 тонна ва узунлиги 25-30 метрли динозаврларга тегишли бўлганлиги аниқланди.

Аверьянов ва Смитсон институти вакили Ганс-Дитер Зюс титанозаврларнинг ҳудудда қанчалик кенг тарқалганлигини билиш мақсадида ушбу тишларни ва динозаврларнинг бошқа қолдиқларни ўрганишди.

Маълум бўлишича, Қизилқумнинг ўнлаб нуқталари ва Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида топилган тишлар Хитойда топилган титанозаврлар тишларига жудаям ўхшаб кетади. Бу эса олимларнинг фикрича, титанозаврлар ҳудудда кенг тарқалганлигини ва ўз даврининг энг йирик динозаврлари бўлганлигини англатади.

Янгиликлар лентаси
0