Рақамли кутубхоналар тармоғи Ўзбекистонда 2018 йилда пайдо бўлади

© Sputnik / СтрингерА.Навоий номидаги Давлат кутубхонаси
А.Навоий номидаги Давлат кутубхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги 20 та миллий кутубхоналарни ягона тармоққа бирлаштирадиган мультимедия маркази ҳамда китобларни сканерлаш маркази ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2016-2017 йилларда рақамли кутубхоналар тармоғи яратилади, деб хабар қилди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакили.

Жанубий Корея Тошкент халқаро аэропортида янги терминал қуради
"Куни кеча вазирлик ҳамда Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси ўртасида ушбу лойиҳани 2016-2017 йилларда ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишув имзоланди", — дея хабар қилди агентликка суҳбатдош.

Жанубий Корея компанияси маълумотига кўра, умумий миқдори 12 миллион долларни ташкил қилувчи ушбу лойиҳа Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий кутубхона учун рақамли бошқарув тизимини ташкил қилишни назарда тутади. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги 20 та миллий кутубхоналарни ягона тармоққа бирлаштирадиган мультимедия маркази ҳамда китобларни сканерлаш маркази ташкил этилади.

Лойиҳани молиялаштириш Жанубий Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ҳамкорлиги жамғармаси (EDCF) томонидан ажратиладиган кредит эвазига амалга оширилади. Кредит Ўзбекистон ҳукуматига 2013 йилда 40 йил муддатга йилига 0,1% ставка бўйича берилган.

Янгиликлар лентаси
0