ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Озарбайжон Мудофаа вазири, генерал-полковник Зокир Гасанов Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатнинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва унинг қабрига гулчамбар қўйди, деб хабар қилмоқда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.
Зокир Гасановнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш назарда тутилган.

Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Гасанов Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
© Министерство обороны Азербайджана
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябр санасида 78 ёшида инсульт оқибатида оламдан ўтган эди. Марҳум ўз она-шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилган.
