Интернет шов-шув: ўзбек сомсачиси қандай қилиб маркетингдан "дарс" бергани ҳақида

Oбуна бўлиш
Шу кечаю-кундузда интернет оламини ҳам ҳайратга солиб, ҳам кулдираётган хабарлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида сомса сотадиган аёл ўз маҳсулотини ўтказишнинг антиқа йўлини ўйлаб топди.

"Сомсани зўри, қалбимни қўри, емаганларни шўри. Сомсаларни зўр қилиб ёпган адажонисининг қўли", — деб ўз маҳсулотини реклама қилмоқда сомсапаз.

"Айтинг, айтинг яна" дея қистаганларидан сўнг аёл шундай дея давом этади:

"Сомсалар думбали, сомсалар шўрвали. Сомсани ёпган ўғлимни отини айтайми? Абдували!", — дейди ва бу гаплардан кайфияти кўтарилиб хандон отиб кулаётган мижози қўлига иссиққина сомсани тутқазади ва "Пулни беринг!" деганча "Қўлимда пул, менга қараб кул", — дея хайрлашади.

"Сомса бу ёқда, кўзиз қаёқда" деганча ўз маҳсулотига харидор чорлашда давом этаётган аёлнинг антиқа маркетингги кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

"Маркетинг деганлари мана шундай бўлиши керак! Қорним оч бўлмаса-да, беихтиёр учта сомса олдим. Аёлни видеога олмоқчи эдим, у унамади", — деб ёзади Facebook ижтимоий тармоғининг TrollUZB гуруҳи фойдаланувчиси. Қуйида сомсапаз аёлнинг "маркетологлик" маҳоратини тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0