ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. АҚШ ҳукумати Сурия можаросига ҳарбий йўл билан аралашиш йўлини изламоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.
Нашр хабарига кўра, ўтган ҳафта Оқ уйда АҚШ Давлат департаменти, Марказий Разведка қўмитаси ва АҚШ Ҳарбий кучлари штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда Сурия ҳарбий кучлари позицияларига зарба бериш масаласи кўриб чиқилган.
Ҳарбий штаблар бошлиқлари қатнашган мажлисда қанотли ракеталар ёрдамида Сурия Ҳаво кучлари жойлашган аэродромларнинг учиш йўлакларига зарба бериш муҳокама қилинган. Ушбу операцияни БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Оқ уйданнинг розилигисиз ўтказиш имконияти ҳам кўриб чиқилган.
Ундан ташқари бирлашган штаб раҳбарияти Сурия раҳбариятига қарши қаратилган фаолиятни ҳам муҳокама қилган. Уларнинг фикрига кўра, агар АҚШ қўллаб-қувватлаётган “мухолифат” кучлар, яъни радикал ислом жангарилари, Алеппода енгилса, АҚШнинг Сурияда олиб бораётга бутун “аксилтеррор операциясига” путр етиши мумкин.
Ушбу маслани муҳокама қилиш Миллий хавфсизлик кенгашида давом эттирилади. Кенгаш келаётган дам олиш кунлари президент Барак Обама иштирокида бўлиб ўтиши керак. Washington Post фикрига кўра, Обама бундай зарбалар беришга рози бўлмайди.