ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5та қарор имзолади. Улардан тўрттаси Қирғизистон фуқаролигига қабул қилиш ҳақида, биттаси фуқароликдан чиқариш ҳақида, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
Дастлабки имзоланган тўрт қарор натижасида 668 киши Қирғизистон фуқаролигига эга бўлишди.Уларниг асосий қисмини, собиқ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида яшаган этник қирғизлар ташкил қилади. Улар ўз тарихий ватанларига қайтишди.
Қирғизистон янги фуқаролари орасида Украина ва Хитой фуқаролари ҳам бор.
Президентнинг бешинчи қарорига биноан 144 киши Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилган.